19:43 / 18.04.2016
8381

Шимолий Корея пойтахти метросидан фоторепортаж

Сўнгги йилларда Пхеньян метроси дунёдаги энг сирли ва махфий жойлардан бири бўлиб келмоқда эди. Бироқ сураткаш Эллиот Дэвисга барча бекатларда ўнлаб суратлар олишга ижозат беришди. Саёҳат тўғрисидаги ҳисоботни у шахсий сайтида намойиш қилди.

Gizmodo нашрининг маълум қилишича, яқин кунларгача Шимолий Кореяда хорижликларга фақат иккитагина бекатда суратга олиш рухсат бериларди, шунинг учун кўп журналистлар шаҳарда ҳеч қандай ерости транспорт тизими йўқ, уларнинг маълум қисмлари эса шунчаки юзаки тасаввур деб ҳисоблашарди. 

Дэвис бу даъволарни инкор этиб, Пхеньян метросининг 16 бекатдан иборат иккала тармоғида сайр қилди ва саёҳати ҳақидаги ҳисоботни чоп этди.

Шимолий Кореянинг ерости транспорт тизими дунёдаги энг чуқур тизимлардан биридир (баъзи бекатлар 110 метр чуқурликда жойлашган), бироқ ўртача чуқурлиги бўйича Санкт-Петербург метросидан ортда қолади.

Пхеньян метросида эскалатордан тушиш одатда тўрт дақиқагача вақт олади, шу вақт ичида шаҳар аҳолиси ватанпарварлик руҳидаги мусиқани эшитишга мажбур бўлишади. Шимолий Корея метроси мустаҳкам пўлат қулфли бомбапаноҳ ҳамдир.a

Сураткашнинг таъкидлашича, метро жуда самарали ва  тоза. Бундан ташқари у бекатларнинг ички интерьеридаги кўплаб бюстлар ва мозаика суратларида ўзига хосликни қайд қилган.

 

 

Top