15:33 / 19.04.2016
1806

Дмитрий Шокин Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди

Филиппин пойтахти Манила шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Мусобақада ўзбекистонликлар орасида биринчи бўлиб баҳсларга киришган амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин ўз вазнида дунёнинг тенгсиз спортчиси эканлигини яна бир бора исботлади ва Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Жасур Бойқўзиев эса қитъа чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди.

Осиё чемпионати давом этмоқда.

Top