11:22 / 19.04.2016
1381

Ҳиндистон пойтахтида юз берган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 34 киши жароҳатланди

Ҳиндистон пойтахтида газ баллонининг портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 34 киши эса жароҳатланди. Бу ҳақда Нью-Дели полицияси хабар берган.

Газ баллонининг портлаши шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган Ганди Нагар туманида юз берган. Унинг портлаши натижасида иккита турар-жой биноси ағдарилган ва ёнғин чиққан. Оловни ўчириш учун еттита ўт ўчириш бригадаси тўрт соат давомида ҳаракат қилган.

Top