15:28 / 19.04.2016
1361

Кобулдаги теракт қурбонлари сони 28 нафарни ташкил қилмоқда

19 апрель кунининг биринчи қисмида Афғонистон пойтахти Кобул марказида, АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудудда рўй берган автомобилган ўрнатилган портловчи қурилма орқали амалга оширилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга етган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ишлари вазирлиги вакили Муҳаммад Исмоил Кавусига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатган.

Шунингдек 327 киши шу теракт туфайли жароҳатланган.

Портлаш шаҳар марказидаги Пул-э-Махмуд Хан туманида содир этилди. Ҳудуддаги АҚШ элчихонаси ёнида НАТОнинг Афғонистондаги миссияси бош қароргоҳи жойлашган.

Ҳужум учун жавобгарликни толибонлар ўз зиммасига олган.

Top