15:41 / 19.04.2016
1294

Путин Қатар амири билан телефон орқали Доҳа учрашуви тўғрисида сўзлашди

Россия президенти Владимир Путин ва Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ал-Тоний телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.

“Раҳбарлар 17 апрель куни Доҳада бўлиб ўтган нефть қазиб олувчи мамлакатлар вакиллари учрашуви натижалари хусусида гаплашди”, -дейилади Кремль хабарида.

Суҳбат Қатар ташаббуси билан ташкиллаштирилган.

Top