10:55 / 19.04.2016
2143

Telegram Павел Дуровнинг 1 млн долларлик танлови ҳақида эълон қилди

Telegram мессенжери блогида, унинг асосчиси Павел Дуров томонидан соҳа мутахассислари ўртасида 1 млн долларлик танлов эълон қилди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчи Telegram учун энг ноодатий, кўп функцияли ботларни яратиши керак бўлади. Уларни 25 минг доллардан иборат бир неча грантлар кутмоқда. Қўшимчасига, танлов иштирокчиси компания учун ҳеч қандай мажбуриятга эга бўлмайди.

Шунингдек, шартлардан бири сифатида ботлар бошқа платформаларга кўчириш имконияти бўлсада, Telegram базасида яратилиши керак. Танловда иштирок этиш учун иштирокчилар блогда кўрсатилган шартлар асосида ариза беришлари керак бўлади.

Top