Иқтисодиёт | 12:22 / 19.04.2016
2102
1 дақиқада ўқилади

Хитой марказий банки мамлакат молия тизимига салкам 14 млрд доллар киритди

ХХР Халқ банки (марказий банки) мамлакат молия тизимига 90 млрд юань (13,89 млдр доллар) киритди. Бу маблағлар РЕПО (белгиланган қийматда қайта сотиш шарти билан қимматли қоғозларни сотиб олиш) усулида муомалага чиқарилган. Бу ҳақда марказий банк расмий веб саҳифасида хабар қилинган.

Халқ банки РЕПО амалиётини 7 кун муддатга 2,25 фоизлик даромад билан амалга оширган. Бунга банклараро ликвидлик даражасини бир меъёрда сақлаш зарурлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.