17:48 / 20.04.2016
2457

21 апрель об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Кечаси 8-10, кундузи 21-23 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15,  кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғади. Кечаси 3-8,  кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.

Top