15:07 / 20.04.2016
1444

Apple Хитойга манба кодини беришдан бош тортди

Компьютер ва смартфонлар ишлаб чиқарувчи Apple компанияси икки йил илгари Хитой ҳукуматидан дастурий таъминлашнинг манба кодини беришни талаб қилувчи мазмундаги хат олган. Apple бунга рад жавобини берди.

Бу АҚШдаги конгрессда Apple ва ФҚБ ўртасидаги Америка махсус хизматлари талабига биноан телефондаги маълумотларга чиқиш имкониятининг берилиши зарурати тўғрисидаги баҳс-мунозаралар натижасида маълум бўлди. Айнан қандай манба коди ҳақида гап кетганлигига аниқлик киритилмади.

"Имкон доирасида аниқ гапирмоқчиман. Биз Хитойга манба кодини бермаймиз", - деди Apple компаниясининг ҳуқуқий маслаҳатчиси Брюс Сиуилл.

Apple бундан аввал суд қарорини ижро этишдан бош тортган ва ФҚБга 2015 йил Сан-Бернардинода ҳужум уюштирган террорчининг телефонига чиқиш имконини бермаган. Apple'да ФҚБнинг талабларини қондириш учун телефондаги маълумотлар ҳимоясини сезиларли равишда камайтириш кераклигини таъкидлашмоқда.

Top