14:38 / 20.04.2016
1884

Билли Жоэл сотувга қўйилган уйининг нархини 2 миллион долларга туширди

Хонанда, пианиночи ва бастакор Билли Жоэл Пальм Бич (Флорида)даги дала-ҳовлисининг нархини 29 миллион доллардан 27 миллион долларга туширди. Бу уй охирги марта ўтган йили сотувга қўйилган эди. Бу ҳақида Американинг Gossip Extra нашри хабар беради.

Турар-жой океан қирғоғининг кўркам ва манзарали қисмида қад ростлаган. Уй ичида еттита ётоқхона мавжуд бўлиб, шунингдек, ҳовли ҳудудида икки ётоқхоналик мехмонхона, дам олиш зонасига эга бассейн мавжуд.

Хонанда бу уйни 2014 йилда 18,2 миллион долларга сотиб олган. Нашрнинг қайд этишича, ҳовли янгитдан таъмирланган.

Айни дамда 66 ёшни қаршилаган Жоэл 70-йилларнинг бошида ўзининг оммалашган Piano Man қўшиғи билан кенг миқёсда машҳурликка эришади. Ўз фаолияти давомида кўплаб мусиқа совринларга, жумладан, олти марта “Грэмми” мукофотига сазовор бўлади.

Top