21:45 / 20.04.2016
1931

Ўзбекистонда ЕИ иштирокида ижтимоий кўмак маркази ташкил этилади

Тошкентда 20 апрелда "Уйга, тўлақонли ҳаётга қайтиш" лойиҳаси доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказ Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади, деб маълум қилди ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар берди.

"2 йилдан кўпроқ давом этадиган лойиҳа Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи жазони ўташ жойларидан озод этилган, гиёҳвандликка ружу қўйган, ОИВ (одам иммуновируси) билан яшовчи, сил ва бошқа касалларга учраган 1,5 минг нафар эркак ва аёллар ва бошқаларни қамраб олади", дейилди ЕИ ваколатхонасида.

Лойиҳани Германиянинг халқ институтлари немис уюшмаси (DVV International) амалга оширади. Марказда 8 киши фаолият юритади, унинг фаолиятида шунингдек турли жамоатчилик ташкилотларидан 220 нафар вакил иштирок этади.

Марказнинг вазифаларига йўқотилган ижтимоий фойдали алоқаларни тиклаш, ишга жойлаштириш ва жамиятда ўз ўрнини топишга барқарор фикрни шакллантиришга кўмак бериш киради.

Top