18:44 / 20.04.2016
2988

Ҳомийлардан нажот бўлмагач, Санжар Шодиев бу вазифани ўз зиммасига олди

“Жигарбандим”, “Қалб кўзи”, “Қора мушук” каби фильмлар режиссёри ҳамда актёр Санжар Шодиев ўтган йили “Сени ўзим бой қиламан” номли янги филмьга қўл урган эди. Фильмда хонанда бўлиш истагида бўлган йигитнинг машҳурлик пиллапояларига чиқиши билан боғлиқ жараёнлар, бу йўлдаги синов ва машаққатлар акс этган бўлиб, унда бош ролни Абдували Ражабов ижро этган. Санжар Шодиевни эса хонанданинг продюссери ролида кўришингиз мумкин. Ҳомийлардан нажот бўлмагач, бу вазифани ўз зиммасига олишга аҳд қилган продюссериннг омади келармикан?
Бу саволга 25-апрель куни бўлиб ўтадиган премьера кунида жавоб топасиз.

Ролларни хонандалар Равшан Собиров, Шароф Муқимов, Ўлмас Оллоберганов, Достон Убайдуллаев, актёрлар Жавоҳир Зокиров, Зарина Низомиддинова, Адиз Ражабов ижро этган.

Оператор Абдувоҳид Ғаниев.

Top