10:07 / 21.04.2016
1819

Франция Кубоги финалида «Марсель» «ПСЖ» билан ўйнайди

20 апрель куни «Марсель» мамлакат кубоги доирасида «Сошо»га қарши ярим финали учрашувини ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 49-дақиқасида Флориан Товен томонидан урилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.

Эндиликда, 21 май куни ўтказиладиган Франция Кубоги финали ўйинида «Марсель» «ПСЖ» жамоасига қарши майдонга чиқади. «ПСЖ» ўтган мавсумда бу совринни қўлга киритганди. Парижликлар жамоаси шу вақтгача 9 марта Кубок финалида ғалаба қилган. Бу борада «Марсель»нинг кўрсаткичи кўпроқ - 10 титул.

Франция Кубоги
Ярим финал ўйини
20 апрель, чоршанба

Сошо – Марсель 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 49 Товен.
Сошо – Вернер, Жибо, Онгене, Фоссурье, Мартен (Беренгер, 62), Фюш, Тардье, Рамаре, Сао (Мбомбо-Локва, 61), Токо-Экамби, Сиссе (Касерес, 75).
Марсель – Манданда, Рекик (Баррада, 61), Манкильо, Менди, Роланду, Ромао, Диаби, Товен, Нкуду (Сарр, 46), Флетчер (Кабелла, 76), Батшуайи.
Огоҳлантиришлар: Сао (14), Менди (43), Роланду (46), Баррада (65), Тардье (85).

Ибраҳимовичнинг голи «ПСЖ»ни Франция Кубоги финалига олиб чиқди

Top