14:59 / 21.04.2016
3739

«Жейсон Борн»нинг янги трейлери намойиш этилди

Universal Pictures’нинг YouTube’даги расмий саҳифасида Жейсон Борн ҳақида фильмнинг навбатдаги сериясига оид трейлер жойлаштирилди. Унда бош қаҳрамон ролини Мэтт Дэймон ўйнаган.

Трейлерда Борннинг номаълум саҳрода қоидасиз жангда қатнашиб, рақибини бир зарба билан нокаутга учратганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Мэтт Дэймон қаҳрамони ўтмишиннинг аянчли онларини хотирлайди, аммо трейлерда Жулия Стайлз қаҳрамони айтганидек, «Хаммасини хотирлаш — барчасини билишни англатмайди».

Фильм режиссёри Пол Гринграсс бўлиб, фильм 2016 йил 29 июлда катта экранларга чиқади. Россияда унинг намойиши 1 сентябрдан бошланади.

Ушбу фильм МРБ собиқ жосуси Жейсон Борн саргузаштларидан ҳикоя қилувчи бешинчи картина бўлиб, у Дэймон ва Гринграсс ўртасидаги учинчи ҳамкорликдаги фильмдир.

Top