09:37 / 21.04.2016
1754

Renault янги йўлтанламасининг суратлари пайдо бўлди

Интернет тармоғида, Renault’нинг 5 метрдан узунроқ йўлтанламаси суратлари пайдо бўлди. Maxthon деб аталиши кутилаётган автомобиль суратларини Caradisiac нашри чоп этди.

Француз бренди ушбу моделнинг илк суратини 2016 йил 19 апрель куни эълон қилганди. Унда ташқи ёритқич чироғининг бир қисмини кўриш мумкин эди. Иккита суратдан “Рено” йўлтанламасининг дизайни, 2015 йилда тақдим этилган Talisman седани ва универсали услубида ишлаб чиқилгани маълум бўлади.

Хабарларга кўра, Maxthon CMF платформаси негизида терилади. Маълумки, Nissan Qashqai ва X-Trial автомобиллари ҳам айни платформа асосида барпо этилади. Унга 3 турдаги моторлар, иккита 150- ва 200-от кучига эга бензинли ва 1,6-литр ҳажмли 160 от кучига эга дизель двигатели ўрнатилади.

Янги машина намойиши 25 апрель куни иш бошлайдиган Пекин моторшоусида бўлиб ўтади. Maxthon Европа ва Осиёда сотилади, Hyundai Santa Fe ҳамда 7 кишилик Skoda йўлтанламаси унга рақобатчи бўлиши айтилмоқда.

Top