10:20 / 21.04.2016
1842

Суарес 21-асрда Ла Лига доирасида бир ўйиндаги 7 голда иштирок этган илк футболчига айланди

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес 21-асрда Испания чемпионатининг бир учрашувида 7та голда иштирок этган биринчи футболчи бўлди. Бу ҳақда Opta маълумотида айтилган.

«Депортиво»га қарши учрашувда (8:0) уругвайлик 29 ёшли футболчи 4 гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Суарес примеранинг ушбу мавсумида умумий 30та гол урди ва 15 голли узатма оширди.

Шунингдек, унинг мавсум давомида турли турнирларда урилган голлари сони 49тага етди. Бу орқали бразилиялик собиқ ҳужумчиси Роналдони ортда қолдирди. 1996-97 йилги мавсумда «Барселона» сафида «сўйлоқтиш» барча турнирларда жами 47та гол урганди.

«Барселона»да бир календар йили давомида энг кўп голни Лионель Месси урган. 2011-12 йилги мавсумда у жами 73та гол урган.

Top