01:06 / 21.04.2016
1790

Суареснинг покери "Барселона"га "Депортиво" устидан йирик ғалаба келтирди (Видео)

20 апрелда Испания чемпионатининг 34-турида "Депортиво" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди. Каталон клуби учрашувда 0:8 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди. Ҳужумчи Луис Суарес ўз ҳисобига покер – 4 та гол ёзиб қўйди. Шунингдек, Иван Ракитич, Лионель Месси, Неймар ва Марк Бартра ҳам ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди.

Суареснинг покери эвазига чемпионатдаги голлари сони 30 тага етди ва у тўпурарлар баҳсида етакчи Криштиану Роналдудан 1 та тўп ортда қолмоқда. Мусобақа жадвалида "Барса" 2-ўринда бораётган "Атлетико"дан 3 очко олдинлаб кетди, бироқ "матрасчилар" ҳали ўз ўйинларини ўйнашмаган.

Испания Примераси. 34-тур
Депортиво – Барселона – 0:8
Голлар: Суарес, 11 (0:1); Суарес, 24 (0:2); Ракитич, 47 (0:3); Суарес, 53 (0:4); Суарес, 64 (0:5); Месси, 73 (0:6); Бартра, 79 (0:7); Неймар, 81 (0:8).

Top