15:36 / 22.04.2016
3371

Қозоғистонлик полиция ходими турли миллатга мансуб беш нафар бола асраб олди

Қозоғистоннинг Жамбул вилояти полициясида хизмат қилувчи 38 ёшли сержант Галим Аристанбоев ва унинг рафиқаси бундан олти ой муқаддам беш нафар бола асраб олишди ва уйларида кичик болалар уйи ташкил этишди. Бу ҳақда Жамбул вилояти ички ишлар департаменти хабар бермоқда.

Галим Аристанбаевнинг хонадонида жами саккиз бола катта бўляпти, шулардан беш нафарини у асраб олган. Унинг айтишича у дунёдаги энг бахтли одам.

Аслида бола асраб олиш ғояси Галимнинг турмуш ўртоғи Алиядан чиққан бўлиб, у Меҳрибонлик уйига бир нафар бола асраб олиш учун боради ва уйга турли ёшдаги қўшимча тўрт нафар бола билан қайтади.

Асраб олинган болалар турли миллатга мансуб. Қизларнинг энг каттаси 16 ёшда бўлиб, озарбайжон миллатига мансуб, ўртанчаси хитойлик, кенжаси эса ўзбек. Ўғил болаларнинг бири циган, иккинчиси эса рус миллатига мансуб. Болаларнинг бари қозоқ тилида гаплашишади.

Top