19:27 / 22.04.2016
1629

Россиялик миллиардер Михаил Прохоров ўзининг яхтасини 27,5 млн еврога сотди

Россиялик тадбиркор ва миллиардер Михаил Прохоров ўзининг 62 метрлик суперяхтасини 27,5 млн еврога сотди, деб хабар берилмоқда Yacht Harbour сайтида.

Маълум қилинишича, яхта 2003 йилда Нидерландиянинг Amels верфида қурилган ва 2011 йилда тўлиқ қайта жиҳозланган.

Кема 12 кишигача меҳмонни сиғдириши мумкин, улар учун 6 та каюта кўзда тутилган. Яхта бортида шунингдек тунги клуб, сув ҳавзаси, жакузи, очиқ кинотеатр ва тўлиқ жиҳозланган спортзал мавжуд.

Top