17:35 / 23.04.2016
1884

Каспий денгизида Россия танкери ёниши туфайли 1 киши ҳалок бўлди

23 апрель куни Туркманистон ҳудудий сувларида, Астрахандан 800 километр узоқликда Россияга қарашли танкерда ёнғин чиқди. Бу ҳақда РФ ФВВ Жанубий минтақавий маркази баёнотида айтилган.

Ёнғин оқибатида экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмган. Кема бахтсиз ҳодиса юз берган вақтда Каспий денгизи ҳудудида бўлган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, ёнаётган танкер экипажининг 11 нафар аъзосидан бири ҳалок бўлган», — деган агентлик суҳбатдоши.

Дастлаб, Россия ФВВнинг жанубий округи бошқармасига танкер бортида 18 киши бўлгани ҳақида хабар келиб тушганди.

Унинг сўзларига кўра, қолган денгизчилар, танкер ёнидаги кема бортига ўтказилган. Манбанинг қайд этишича, танкер бортида нефть мавжуд эмас.

Озарбайжон ФВВ тарқатган маълумотларга мувофиқ, PALFLOT 2 танкери бортидаги ёнғин Москва вақти билан 9:40лар атрофида юз берган. У бу вақтда Туркманистон ҳудудий сувларида бўлган.

PALFLOT 2 танкери 1981 йили Болгарияда сувга туширилган.

Top