16:04 / 23.04.2016
1638

ЎзПФЛ Олий Лига клубларининг 4 нафар матбуот котибига ҳайфсан эълон қилди

Олий Лига 5-туридан ўрин олган «Локомотив» – «Машъал», «Насаф» – «Қўқон-1912», «Металлург» – «Обод» ҳамда «Бухоро» – «Андижон» учрашувларидан сўнг мезбон жамоалар матбуот хизмати ҳисоботларни ЎзПФЛнинг расмий электрон почтасига юбормаган. Регламент талабига бўйсунмагани учун, мазкур клублар қаттиқ огоҳлантирилади. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги 2016 йилги мусобақалар регламентининг 19-моддаси 19.22-бандига мувофиқ, Олий Лига клублари матбуот котиблари уй учрашувлари ҳисоботлари (учрашув протоколи нусхаси, фотосуратлар ва бошқа маълумотлар)ни ЎзПФЛнинг расмий электрон почтасига йўллаши шарт ҳисобланади.

Регламентнинг 19-моддаси 19.22-банди талабларини бажармаган клубларга нисбатан Олий Лига 6-тур учрашувларидан бошлаб молиявий жарима чоралари қўлланилади.

Top