23:47 / 23.04.2016
2185

Саломатлиги оғирлашиб бораётган Анжелина Жоли Пан Ги Мун билан учрашди

ОАВ томонидан ориқлаб кетгани туфайли саратон касалига учраганликда шубҳа қилинган актриса Анжелина Жоли омма олдида кўриниш берди. Голливуд юлдузи ва жамоат арбоби Гаагада БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди ва Халқаро жиноят суди йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Россияйская газета" нашри.

Just Jared таблоидининг маълум қилишича, ўзининг ҳаддан ориқ кўринишига қарамасдан, актриса "ўлим ёқасида тургандек" кўринмаган. Бироқ Жоли ўзининг соғлиғи ҳақида ҳеч қандай баёнот бермаган ва бу ҳолат у атрофдаги миш-мишларнинг янада кўпайишига сабаб бўлмоқда.

16 майда Жоли хорижий телекомпаниялардан бирида қочқинлар муаммолари, миграция ва унинг дунёдаги ҳодисаларга таъсири ҳақида нутқ сўзлаши режалаштирилган. Ҳозирча бу режа ўз кучида қолмоқда. The Mirror нашрининг эслатишича, Жоли БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссарининг махсус элчиси ҳисобланади.

Top