10:18 / 23.04.2016
4077

Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни Қирғизистон бош вазири бўлгани муносабати билан табриклади

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг янги бош вазири Сооронбай Жээнбеков номига табрикнома йўллади. У ўз ҳамкасбини янги лавозими билан қутлаган.

"Ишонч билдираманки, сизнинг фаолиятингиз Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг муносабатлари ўзбек ва қирғиз халқининг ўзаро ишонч, ҳурмат ва манфаатдорлик, яхши қўшничилик тамойиллари асосида янада ривожланишига ҳисса қўшиб, икки томонлама ҳамкорликка янги суръат бахш этади", дейилади Ўзбекистон ҳукумати раҳбари табригида.

Қирғизистон ҳукумати сайтида маълум қилинишича, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбековга мустаҳкам соғлиқ ҳамда давлат хизматида муваффақиятлар тилаган.

Top