00:36 / 24.04.2016
1656

"Манчестер Юнайтед" 2007 йилдан бери илк марта Англия кубоги финалига чиқди

"Манчестер Юнайтед" Англия кубогининг яримфиналида " Эвертон"ни 2:1 ҳисобида енгди.

Ғолиблар сафида голларни Маруан Феллайни (34-дақ.) ва Антони Марсьяль (90-дақ.) киритдилар. "МЮ"нинг яна бир ўйинчиси "ўзини кўрсатди": Крис Смоллинг 75-дақиқада ўз дарвозасига автогол киритиб қўйди.

Шунингдек, 57-дақиқада "Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукаку пенальтини амалга ошира олмади.

Шу тариқа "МЮ" 2007 йилдан бери илк марта Англия кубоги финалига чиқди ҳамда унда 24 апрелда бўлиб ўтадиган "Кристал Пэлас" - "Уотфорд" учрашувининг ғолиби билан беллашади.

Финал 21 майда яримфиналлар ўтаётган Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Top