15:22 / 24.04.2016
2374

Қозоғистоннинг энг баланд биноси француз алпинисти томонидан забт этилди

“Ўргимчак одам” лақаби билан машҳур француз скалолази Ален Робер Қозоғистондаги энг баланд (160 метр) бино ҳисобланувчи Esentai Tower’га кўтарилди. Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, француз ноқулай об-ҳаво шароити, яъни кучли шамол туриб, шаҳар қалин булутлар билан қопланган бўлишига қарамай, бинога кўтарилиш фикридан қайтмаган.

Тўғрисини айтганда, ташкилотчилар Робернинг хавфсизлигини таъминлашга катта аҳамият беришди. Аслида Робер бундай чоралардан фойдаланишни истамайди. Кўтарилиш бир соатдан ошиқроқ давом этди. Мана шу вақт оралиғида уни бир қанча олмаоталиклар кузатди. Танаффус вақтида у ўзини томошабинларга таништирди, суратга тушди.

Top