12:31 / 24.04.2016
2560

Республика Маънавият тарғибот марказида мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш мавзуида тадбир ўтказилди

Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ТДЮ ҳамда «Камолот» ЁИҲ билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21 апрель куни Сергели туманидаги ТДЮ қошидаги академик лицейда «Қонунларнинг мақсад ва мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш – мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлашнинг гаровидир» мавзуида ҳуқуқий тадбир ўтказилди.

Тадбирда академик лицейнинг 215 нафар ўқувчиси иштирок этди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари: Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда «Камолот» ЁИҲдан вакиллар ўзларининг мавзу доирасидаги маърузалари билан чиқишлар қилди. Айниқса, ТДЮ ўқитувчилари Б.Умаров, Х.Ҳайитов, Республика Маънавият тарғибот маркази мутахассиси Ш.Хонимовларнинг маърузалари ўқувчиларда катта таассурот қолдирди ва тадбир сўнгида ўқувчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Манба: manaviyat.gov.uz

Top