10:17 / 25.04.2016
1679

Бош вазир Вучич Сербияда ўтган парламент сайловида ғалаба қозонди

Сербия бош вазири Александр Вучич раҳбарлигидаги ҳукмрон коалиция мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларида рақибларини ортда қолдирди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Сербия марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайлов бюллетенларининг 27,25 фоизи санаб чиқилган вақтда, Вучич блоки 49,3 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган.

Ушбу ахборот, Сербиядаги сайлов участкалари ёпилганидан сўнгги, 4,5 соат ичидаги илк рақамлардир.

Бундан аввал, ҳукумат раҳбари ва Сербия прогрессив партияси етакчиси Александр Вучич, мамлакат раҳбарияти ЕИга тезроқ интеграциялашув борасида барча имкониятлардан фойдаланишини таъкидлаган эди.

Top