22:17 / 25.04.2016
2268

Француз ёзувчиси Мартин Грей вафот этди

Француз ёзувчиси Мартин Грей 93 ёшида вафот этди, деб хабар беради L'Express. У “Мен севган инсонларга” номли автобиографик асари билан танилган эди. 

Грей Варшава шаҳрида таваллуд топган. У “Мен севган инсонларга” номли асарида Иккинчи жаҳон уруши вақти Треблинка концлагерида онаси ва ака-укаларидан, Варшава геттосида эса отасидан қандай қилиб айрилгани тўғрисида ҳикоя қилади. Шунингдек, ёзувчи айнан мана шу асарида турмуш ўртоғи ва фарзандлари 1970 йилда ўрмондаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

1983 йилда автобиографик китоб асосида фильм суратга олинган. “Барча яқинларим номидан” кинокартинасида бош ролни Майкл Йорк ижро этган.
2012 йилдан бери Грей Сине (Бельгия) шаҳрида яшаб келганди.

Top