20:51 / 25.04.2016
1567

Олий лига, 6-тур. «Пахтакор» ўз майдонида «Металлург»ни мағлуб этди

25 апрель куни ўтказилган футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 6-тури доирасидаги сўнгги учрашувда «Пахтакор» ўз майдонида «Металлург»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Учрашувда дастлаб ҳисоб 53-дақиқада Игорь Сергеев томонидан очилди. Бекободликлар футболчиси Зохид Абдуллаев 72-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Аммо Рустам Мирсодиқов шогирдлари ушбу дуранг натижани ушлаб қола олмади, Шерзод Каримов 80-дақиқада чиройли гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

6-турга қадар «Металлург» 12 очко жамғаришга муваффақ бўлиб, 24 апрель ҳолатига кўра турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турганди. 6-турдан кейин «Пахтакор» ҳам очколари сонини 12тага етказди ва бекободликлардан 5-ўринни тортиб олди.

Олий лига, 6-тур

«Пахтакор» — «Металлург» 2:1
Гол: Сергеев (53) Каримов (80) - Зохид Абдуллаев (72)
«Пахтакор»: Жўраев, Тожиев, Ҳошимов, Болтабоев, Ораховац, Аҳмедов, Соҳибов, Козак, Каримов, Толипов, Сергеев
«Металлург»: Султонов, Каримов, Одилов, Нўъмонов, Ҳошимов, Каримқулов, Абдуллаев, Тошматов, Абдумўминов, Сулаймонов, Абдужабборов.
Огоҳлантиришлар: Тожиев 22, Каримов 39, Абдужабборов 40, Сулаймонов 56, Каримов 66, Аҳмедов 75, Норбеков 86? Одилов 90+1

Top