11:26 / 25.04.2016
1412

Сўровнома: Трамп ва Клинтон рақибларидан машҳурроқ экани маълум бўлди

Marist Institute for Public Opinion социологик хизмати ўтказган сўровнома якунларига кўра, АҚШ президентлиги учун номзодлар, Республикачилар партиясидан Дональд Трамп ва демократлар вакили Ҳиллари Клинтон 26 апрель куни бирданига 5 штатда бўлиб ўтадиган праймериз олдидан ўз рақибларидан кўра машҳурроқ экани маълум бўлди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Хабарга кўра, Трамп ва Клинтон машҳурлик борасида ўз рақибларидан 18 фоиз ва 15 фоиз устунликка эга. Миллиардерни 45 фоиз респондентлар қўллаб-қувватлаган бўлса, Техас штатидан сенатор Тед Крузга – 27 фоиз, Оҳайо штати губернатори Жон Кейсикка – 24 фоиз респондент хайрихоҳлик билдирган. Сўровномада иштирок этганларнинг 55 фоизи Клинтонга овоз беришга тайёр бўлса, Вермонт штати сенатори Берни Сандерсни 40 фоиз одам қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Top