09:18 / 25.04.2016
1573

«Ювентус» бугун муддатидан олдин чемпионликни нишонлаши мумкин

24 апрель куни Италия А сериясида 35-тур учрашувлари ўтказилди. Туриннинг «Ювентус» клуби «Фиорентина»га қарши сафардаги учрашувда навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.

Ўйиннинг аввалида ҳакам мезбонлар ҳужумчиси Бернардескининг голини ҳисобга олмади (офсайд кўрсатилди - таҳририят). Кўп ўтмасдан меҳмонлар ҳужумчиси Марио Манжукич ҳисобни очди. 81-дақиқада Калинич ҳисобни тенглаштирган бўлсада, 2 дақиқа ўтиб, Мората ўз жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди - 1:2.

Шу билан биргаликда бу жамоанинг мавсумдаги 27-ғалабаси бўлди. Жамоа 25 турдан буён мағлубиятга учрамаган. Охирги 25 учрашувда 24 ғалаба ва 1 дуранг қайд этилган. Жамоа охирги марта 2015 йилнинг 28 октябрида «Сассуоло»дан мағлуб бўлганди.

Шунингдек, бу ғалаба «Ювентус»га шу тур якунлангач чемпионликни туҳфа этиши мумкин. 24 апрель кунги ўйинлардан кейин туринликлар 85 очко жамғарган. Ҳали 35-тур учрашувини ўтказмаган «Наполи» эса 12 очко ортда қолмоқда.

25 апрель куни «Наполи» турнинг марказий ўйинида «Рома»га қарши майдонга тушади. Мазкур беллашувда неаполликлар клуби очко йўқотса, «Ювентус» автоматик тарзда чемпион ҳисобланади. «Наполи» бу турда ғалаба қозонса, чемпионлик пойгасини тарк этмайди, лекин қолган 3 турда туринликлар 1 очко олса ҳам неаполликлар «Ювентус»га ета олмайди ва Аллегри шогирдлари кетма-кет 5-марта Италия чемпионига айланади.

35-турда шунингдек, «Сассуоло» «Торино»ни, «Сампдория» «Лацио»ни, «Болонья» «Женоа»ни, «Аталанта» «Кьево»ни, «Палермо» «Фрозиноне»ни мағлуб этган.

25 апрель куни «Рома» — «Наполи», «Верона» — «Милан» ҳамда «Карпи» — «Эмполи» учрашувлари бўлиб ўтади.

Италия А серияси
35-тур беллашувлари
23-24 апрель

Фиорентина — Ювентус 1:2
Голлар: Марио Манжукич, 39 (0:1). Никола Калинич, 81 (1:1). Альваро Мората, 83 (1:2).
Фиорентина – Тэтэрушану, Родригес, Алонсо, Томович, Астори, Иличич (Сарате, 53), Валеро, Тельо (Фернандес, 62), Бадель (Ронкалья, 88), Бернардески, Калинич.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Ругани, Эвра, Бардзальи, Погба (Асамоа, 84), Хедира, Лемина, Лихтштайнер (Куадрадо, 88), Дибала (Мората, 70), Манжукич.
Огоҳлантиришлар: Родригес (57), Ругани (72), Мората (83), Куадрадо (89).

Сампдория – Лацио 2:1
Голлар: 0:1 – 3 Жоржевич, 1:1 – 20 Фернандо, 2:1 – 78 Диаките.
Огоҳлантиришлар: Худт (22), Кандрева (33), Кейта (38), Додо (44), Конко (55), Хентилетти (81), Маурисио (84), Баррето (90).

Торино – Сассуоло 1:3
Голлар: 0:1 – 2 Сансоне, 1:1 – 7 Бруно Перес, 1:2 – 75 Пелузо, 1:3 – 90 Тротта.
Огоҳлантиришлар: Пелузо (21), Гацци (87), Моретти (88).

Болонья – Женоа 2:0
Голлар: 1:0 – 11 Жаккерини, 2:0 – 63 Флоккари.
Огоҳлантиришлар: Ринкон (37), Муньос (42), Россеттини (48).

Аталанта – Кьево 1:0
Гол: 1:0 – 55 Боррьелло.
Огоҳлантиришлар: Хетемай (17), Палетта (20), Стендардо (32), Сполли (86), Куртич (86).
Четлатиш: Гомес (75).

Фрозиноне – Палермо 0:2
Голлар: 0:1 – 56 Жилардино, 0:2 – 90 Трайковски.
Огоҳлантиришлар: Гонсалес (24), Рози (45), Чонек (76), Бланкард (79), Мареска (90), Соддимо (90).

Top