19:36 / 26.04.2016
1785

Эрдўған: Туркия қочқинларни жойлаштириш учун 20 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Бокуда бўлиб ўтаётган БМТ цивилизациялар алъянси VII Глобаль форуми очилишида қилган маърузасида маълум қилишича, мамлакат ҳудудига кириб келаётган қочқинларни жойлаштириш учун 20 млрд. доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

"Бугунги кунгача, Туркия Сурия ва Ироқдан келган 3 миллион қочқинга бошпана берди. Уларнинг эҳтиёжлари учун 10 млрд. доллар сарфлади. Ноҳукумат ташкилотлари маблағларини ҳам эътиборга оладиган бўлсак, бу рақам 20 млрд. доллардан ошиб кетади" , — деган Эрдўған.

Бунда унинг қайд этишича, "Туркия эшиклари, Ғарбникидан фарқли равишда қочқинлар учун доимо очиқдир".

"Биз, айрим Ғарб давлатларидек улар олдидаги дарвозаларимизни ёпмаймиз", — деган Туркия давлат раҳбари.

Top