17:58 / 26.04.2016
1653

КХШТ: Афғонистондаги ИШИД жангарилари сони 10 минг нафарга етган

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Николай Бордюж Афғонистон ҳудудидаги ИШИД жангарилари сони ошгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

Унинг айтишича, мамлакатда жангарилар сони 10 минг нафарга етган.

"Биздаги маълумотларга кўра, ҳозирда уларнинг сони 10 минг нафар атрофида. Ҳолбуки, бир йил олдин бу кўрсаткич бир неча юз киши эди. Бу ҳудуддаги жангарилар сони ортишига сабаб, бу ерга Сурия ва Ироқдан жангарилар келмоқда. Бу биз учун жуда катта хавф туғдиради", деган у.

Бундан олдинроқ, АҚШ томони Сурия ва Ироқ ҳудудида ИШИД жангарилари сони кейинги вақтларда анча камайгани ҳақида маълум қилганди.

Top