21:44 / 26.04.2016
2276

Logitech видеоустунда 160та клавиатура орқали мультфильм намойиш этди

22-24 апрель кунлари Бостонда ўтказилган PAX East 2016 ўйинлар фестивалида Logitech компанияси клавишларнинг ҳар бири орқа томондан тўла ёритилган 160та ўйин клавиатурасидан иборат видеоустун ўрнатди. Бу ҳақида Engadget хабар беради.

Устун клавиатуранинг баландликка мослашган LED-чақноқлари, шунингдек, махсус дастур ёрдамида ўрнатилди. Logitech G810 компанияси тақдим этган 160та клавиатуранинг ҳар бир клавиши пикселлар вазифасини бажаради ва бунинг натижасида устунда видеоролик намойишини кўриш мумкин бўлади.

Видеоустун компания стенди ёнига ўрнатилган бўлиб, унда компаниянинг Iam8bit ўйинидаги саҳналар, хабарлар ва суратлар акс эттирилди.

Top