20:06 / 26.04.2016
4511

Россиялик таниқли блогерга экстремизм бўйича айблов қўйилди

Таниқли блогер Антон Носикка у томонидан Россиянинг Суриядаги операцияси ҳақидаги пости сабабли экстремизм бўйича айблов эълон қилинди, деб айтди "Интерфакс" ахборот агентлигига блогернинг адвокати Сергей Бадамшин.

"Ҳимоям остидаги Носикка Россия Жиноят кодексининг "Нафрат ва адоват қўзғатиш" моддаси бўйича айблов қўйилди", деб айтди адвокат. Носикга адвокатни "Открытая Россия" лойиҳаси тақдим қилди.

Айбланувчининг жавобгарликка тортилиши ҳақидаги суд қарорининг фотосурати Носик томонидан Instagram’да чоп этилди. Блогер ундан кейинги постида эҳтиёт чораси сифатида ҳеч қаерга кетмаслиги кераклиги ҳақидаги суд қарорининг суратини чоп этди.

Носикнинг "Живой журнал"даги мақоласи бўйича жиноий иш 2015 йил ноябрда қўзғатилган. Блогернинг 1 ноябрдаги пости терговчиларнинг эътиборини тортган. Унда блогер Россия авиацион гуруҳининг Суриядаги авиазарбаларини "қизғин маъқуллаган".

Носикнинг пости матни экспертлар томонидан 3 марта ўрганилган. РБК нашрининг маълум қилишича, Носикка гумонланувчи мақомидан айбланувчи мақоми берилиши бўйича қарор Россия адлия вазирлигининг Волгоград суд экспертизалари лабораторияси ўтказган 3-экспертизадан кейин қабул қилинган. Улар матнда "миллий-ҳудудий аломат бўйича ажратилган "суриялик" шахслар гуруҳига нисбатан адоват ва нафратни қўзғатувчи лингвистик аломатлар" борлигини ўрнатишган.

Ўтган йил ноябрда Носик нима экстремизм ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигига изоҳ беришга тайёрмаслигини айтган. У экстремизм ҳақидаги қонун мавжуд бўлгандан бери унда "экстремизмнинг ҳуқуқий жиҳатдан аниқ таърифини кўрмаганини" айтган. Носик ўз постини ўчирмоқчи эмаслиги, ўз сўзларини экстремистик деб ҳисобламаслиги ва уларда қандайдир ҳаракатларга чорлов кўрмаётганини таъкидлаб ўтган.

Top