21:54 / 26.04.2016
2107

Янги MacBook’ни таъмирлашнинг деярли иложи бўлмайди

iFixit мутахассислари янги MacBook гаджетини қисмларга бўлиб кўришди ва Apple’нинг янги ноут-букини таъмирлаш деярли мумкин эмаслигини аниқлашди.

Экспертларнинг фикрича, MacBook’да ускуна очилган-очилмаганини аниқловчи янги винтлар пайдо бўлган. Улар бўшатилганда эриб кетадиган махсус восита билан қопланган. Бу Apple қўллаб-қувватлаш марказини қурилма очиб кўрилганидан бохабар қилиш мақсадида жорий этилган. Бу ҳолда кафолатли бепул хизмат кўрсатишдан бош тортишга сабаб бўлади.

Ички элементлар конфигурацияси ўзгармаган. Процессор ва хотира модулининг асосий тахтага улангани қурилмани модернизациялашга тўсқинлик қилади. Дисплей алоҳида ойнага ажралмагани учун дисплей синса, уни тўлиқ алмаштириш лозим. Аккумулятор батареяси тўлиқ ҳолда корпусга елимланган. Шу сабаларга кўра, iFixit мутахассислари янги MacBook гаджетининг таъмирланиш даражасини 10 баллдан 1 балл деб баҳолашди.

Top