17:51 / 27.04.2016
1563

Эрон олий раҳбари: АҚШ санкциялари қоғоздагина бекор қилинган

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хаменеи Қўшма штатлар Эронга доир санкцияларни фақатгина қоғозларда бекор қилганини, аслида эса улар тадбиркорларни ушбу мамлакатга сармоя тикишдан қайтараётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

“Ҳужжатларда Қўшма Штатлар хорижий банкларга Эрон билан битимлар имзолашга рухсат беради, амалда эса “эронофобия” яратмоқда, шунинг учун ҳеч ким Эрон билан бизнес юритмаяпти”, - деди у Теҳрон ишчиларига мурожаат қилиш чоғида.

Top