22:03 / 27.04.2016
1457

Франция Салоҳ Абдисломга расман айблов эълон қилди

Францияда Париж терактлари иштирокчиларидан бири Салоҳ Абдисломга расман айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, франциялик терговчилар унга террористик ташкилотга аъзолиги, қотилликлар, одам ўғирлашлар ҳамда совуқ қурол ва портловчи моддалар сақлаганлик учун айблов эълон қилишган.

Адвокат Франк Бертоннинг маълум қилишича, Абдислом бир кишилик камерага жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрелга ўтар кечаси Бельгия Салоҳ Абдисломни Франция ҳукуматига экстрадиция қилди.

Top