09:13 / 27.04.2016
1441

Ҳиллари Клинтон 4та штатдаги праймеризда ғалаба қозонди

АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Коннектикут штатидаги дастлабки сайловларда демократлар партиясидан номзодлар ичида ғалаба қозонди. Эндиликда, Клинтон 5та штатда ўтказилган праймеризларда 4тасида ғалаба қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

CNN’нинг маълум қилишича, 94 фоиз овозларнинг ҳисоб-китоб натижаларига кўра, Клинтон 51,2 фоиз овоз тўплаган. Унинг партиядош рақиби Берни Сандерс эса 47 фоиз овоз тўплаган.

Бунгача Сандерснинг Род-Айленддаги праймеризда ғалаба қилгани маълум бўлганди. Клинтон эса Мэриленд, Делавэр ва Пенсильванияда ундан устун келганди.

Ўз навбатида, АҚШ президенти лавозими учун сайловларда Республикачилар партиясидан номзод барча 5та штатда праймериз ғолиби бўлди.

АВС телеканали маълумотларига кўра, республикачи миллиардерга Пенсильванияда 69 фоиз, Коннектикутда – 59 фоиз, Род-Айлендда – 66 фоиз, Делавэрда 59 фоиз сайловчи овоз берди.

Top