Лесбос оролида жойлашган қочқинлар жамоаси Грециянинг муҳожирлик сиёсати вазири Яннис Музаласга сув солинган идишлар улоқтирди, деб ёзмоқда Proto Thema.
Маълум қилинишича, қарама-қаршилик 26 апрель тонгида, қочқинларни бошпана сўраб, йиққан 400 дан зиёд аризаси рад этилгач, юз берган. Музалас қочқинлар қароргоҳида бўлганида, у ердагилар уни хушламай кутиб олган ва ўз норозиликларини юқори ҳолат мисолида билдиришган. Вазирнинг вазиятни юмшатишга бўлган уриниши бесамар кетган. Ҳуқуқ-тартибот органлари уларни тинчлантирмоқчи бўлганда, қочқинлар улар устига тош ёғдиришган.
Нашрнинг маълум қилишича, айни дамда полиция махсус кучлари вазиятни тартибга солувчи ишлар олиб бормоқда.