11:01 / 27.04.2016
1695

Трамп: Агар Клинтон эркак бўлганида 5 фоиз ҳам овоз ололмасди

АҚШ президентлиги учун сайловларда Республикачилар номида иштирок этаётган Дональд Трамп ўзининг демократ рақиби Ҳиллари Клинтонга "ҳужум" қилди.

Унинг айтишича, Клинтон хоним аёллиги туфайли имтиёзга эга бўлмоқда ва у ҳозирги салоҳияти билан эркак номзод бўлганида сайловчиларнинг 5 фоизи ишончини ҳам қозона олмас эди.

"Мен ўйлайманки, агар Клинтон эркак киши бўлганида у 5 фоиз ҳам овоз ололмасди. Унинг устунлиги - аёлларга имтиёзлар яратиш ҳақидаги ваъдалари эвазига бўлмоқда.

Трамп ва Клинтон президентлик пойгасида ўз партияларидан охирги босқичга ўтиш учун асосий давогарлар бўлиб туришибди.

Трамп бешта штатда республикачилар ўртасидаги праймериз ғолиби деб эълон қилинди. Клинтон эса Род-Айлендда Берни Сандерсдан ортда қолиб, Делавэр, Пенсильвания, Мэриленд ва  Коннектикут штатларида ғалаба қозонди.

Top