10:52 / 28.04.2016
1886

ОАВ: Россия Сурия масаласини ҳал қилишни истаётган ягона давлат

Россия Сурия бўйича музокараларда етакчи ўрин тутиш баробарида, бошқа мамлакатлар сукут сақлаётган бир вақтда уруш ва тинчлик масалаларини ҳал қилмоқда, деб ёзмоқда La Libération газетаси.

«Россия қандай ўйин ўйнамасин», у "Сурия масаласи билан жиддий шуғулланаётган ягона давлатдир", деб фикр юритади газета. АҚШ «бир-бирига зид баёнотлар»ини кўпайтираётган бўлса, унинг етакчиси Барак Обама «шунчаки кузатувчи» бўлиб турибди.
Газетанинг ёзишича, Ғарбнинг Сурия масаласида сукут сақлаши музокараларнинг боши берк кўчага кириб қолишига олиб келиши мумкин. Ҳатто, БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистуранинг манфаатдор томонлар ташқи ишлар вазирларининг шошилинч йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги таклифига ҳам ҳеч ким эътибор бермади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, музокаралар жараёни чўзилиши мумкин. Чунки Сурияда сулҳ битими бузилган, гуманитар ёрдамлар кечикмоқда. Балки айни шу нарса томонларнинг шошилишига сабаб бўлар. Де Мистура, ўз навбатида, музокаралар якунланиши ва янгисининг муддатини эълон қилиши керак, деб ёзади газета.

Бундан аввал, де Мистура Россия ва АҚШ президентларини Суриядаги вазиятни бирёқли қилишга чақирган эди.

Top