14:59 / 30.04.2016
2400

Бағдод яқинидаги портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Ироқнинг Бағдод шаҳри шарқида жойлашган Нахраван туманида содир бўлган теракт оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 40 нафарга яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда Alsumaria телеканали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, портлаш воситаси сифатида автомобилдан фойдаланишган. У Нахраван туманидаги аҳоли яшаш масканида портлатилган.

Телеканал манбасининг маълум қилишича, бунинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 37 киши жароҳатланган. Унинг қўшимча қилишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Жабрланганларнинг барчаси тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохоналарга жойлаштирилган.
Портлаш жавобгарлигини ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Top