23:33 / 30.04.2016
2863

Малайзия телекоммуникация соҳасидаги 97 нафар фирибгарни Хитойга топширди  

Малайзия ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари Хитой махсус хизматлари билан бирга Хитойга телекоммуникация соҳасида жиноятчилик билан шуғулланишда гумон қилинган 97 нафар одамни жўнатди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Малайзия ва Хитой полициялари Хитой аҳолиси зиён кўрган телекоммуникациялар соҳасидаги фирибгарликнинг 5 эпизоди бўйича биргаликда тергов олиб боришди. Тергов давомида 117 киши ҳибсга олинди, улардан 65 нафари Хитой фуқаролари бўлиб, 52 нафари эса Тайвань оролида рўйхатга олинган.

Таъкидланишича, 97 нафар гумонланувчи Хитой талаби билан Малайзиядан Хитойга топширилган.

Top