12:24 / 01.05.2016
13300

«Барселона» триоси жорий мавсумда урган голлари сони 123тага етди ва ўтган мавсумдаги рекорд янгиланди

«Барселона» ҳужумчилари Луис Суарес Испания чемпионатининг 36-турида «Бетис»га қарши кечган учрашувдаги иккинчи голга муаллифлик қилди.

Эндиликда, каталонияликларнинг ҳужум учлиги вакиллари – Луис Суарес, Лионель Месси ва Неймарнинг жорий мавсумда урган жами голлари сони 123тага етди ва ўтган йилги рекорд янгиланди.

Ўтган мавсумда трионинг голлари сони 122та бўлган, шундан 58та гол Месси номига ёзилган бўлса, Неймар ва Суарес 39 ва 25тадан голга муаллифлик қилганди.

Ҳозирда вазият ўзгарган: энг кўп гол Суареснинг номига ёзилган, у ички чемпионат ва бошқа турнирларда жами – 54 гол урган бўлса, Месси – иккинчи ўринда (40), Неймар – учинчи (29).

Шу билан биргаликда, уругвайлик футболчининг Ла лиганинг ушбу мавсумидаги голлари сони 35тага етди. У «Аякс» таркибида Нидерландия чемпионатининг 2009/10 йилги мавсумида шунча гол уришга муваффақ бўлганди. Бу Суарес учун миллий чемпионатлардаги энг яхши натижа ҳисобланади. 

Шунингдек, ҳужумчи Европанинг кучли 6та чемпионатлари орасида мазкур мавсумда энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчиси Златан Ибраҳимович 34та гол урган.

Top