22:30 / 02.05.2016
37819

Афғонистонда толиблар етакчилари йўқ қилинди 

Афғонистонда Қандоҳор вилояти толиблари етакчилари йўқ қилинди. Бу ҳақдаги хабар Афғонистон ички ишлар вазирлиги сайтида чоп этилди.    

Полиция махсус кучлари ва афғон ҳарбийларининг биргаликдаги операцияси 1 майда ўтказилган ва 6 соат давом этган. Ҳукумат кучлари толибларнинг Қандоҳорнинг жанубидаги Шах-Вали-Кот туманидаги позицияларига ҳужум қилишган. Ката-Санг қишлоғи яқинидаги жангда 45 кишилик жангарилар отряди йўқ қилинган. Ўлдирилганлар орасида Қандоҳорнинг "норасмий губернатори" Хожи Лола ва унинг ўринбосари Аҳмад Шох Гимат ҳам бўлган. Операция натижаларига кўра афғон кучлари катта миқдордаги ўқ-дорини мусодара қилишган.     

Ўша куннинг ўзида афғон полицияси бўлинмаси Бадахшон вилояти шимолидаги Рогҳистон туманидаги Банд-Гхорила қишлоғида операция ўтказаётганида маҳаллий толибларнинг етакчиси Қори Зубайрани йўқ қилди ва 3 жангарини яралади. Афғон ҳукумат кучлари орасида йўқотишлар бўлмаган.

Top