22:06 / 02.05.2016
31914

Болакай никоҳ маросими вақтидаги топшириқни "антиқа тарзда бажарди"

Ижтимоий тармоқларда кичик болакай тасвирланган қувноқ видео пайдо бўлди.

Воқеа тўй маросимида содир бўлган. Чамаси 1,5-2 ёшлардаги болакайга масъулиятли вазифа топширилган – чиройли ёстиқчадаги никоҳ узукларини меҳробга элтиб бериш.  

Аввалига барчаси режадагидек кетади, болакай секин-аста, бироқ ўзига ишонган ҳолда меҳроб томон олға қадам ташлай бошлайди. Бирданига жажжи болакайнинг ҳаракати ўзгариб, югуриб кетади ва никоҳ узуги жойланган ёстиқчани келиннинг оёқларига отиб юборади.

Top