15:03 / 02.05.2016
5273

Жулия Робертс тўрт кунлик иши учун 3 миллион доллар гонорар олди

Актриса Жулия Робертс “Оғир табиатли хонимлар” (Mother's Day) фильмида иккинчи даражали роли учун 3 миллион доллар миқдорида гонорар олган. 

У суратга олишда бор-йўғи тўрт кун иштирок этганини инобатга олса, у ҳар куни учун 750 минг доллар ишлаган, деб хабар беради Variety.  

Робертс ҳамон Ҳолливуднинг энг қимматбаҳо актрисаларидан ҳисобланади. Ўз карьерасининг чўққисига чиққан пайтида у 2000 йили намойиш этилган “Эрин Брокович” фильми учун 20 миллион доллар миқдорида гонорар олганди.

Top