10:54 / 03.05.2016
14129

3 май: тарих ғилдираги

3 май—жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 123-куни.
Бугун Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни.

ВОҚЕАЛАР:


1992 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекнефтгаз”—Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концернини тузиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
2010 йил. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 43-йиллик мажлисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. 
1994 йил. Тошкентда “Буюк ипак йўли” номи остида теннис бўйича халқаро мусобақа очилди. 

1494 йил. Христофор Колумб Ямайкани кашф этди. 

1904 йил. Америкалик ихтирочи Жорж Паркернинг шарикли ручка ихтиросига патент берилди.  
1937 йил. Маргарет Митчеллнинг “Шамолларда қолган ҳисларим” асари Пулитцер мукофотини қўлга киритди. 
1953 йил. Германияда “Немис тўлқини”, яъни “Дойче вилла”, илк бор эфирга чиқди.

ТАВАЛЛУДЛАР:  

         
1469 йил—таниқли инталян жамоат арбоби ва мутаффакир Никколо Макиавелли,
1874 йил—замонавий океанография фани асосчиси, швед олими Вагн  Экман, 
1891 йил—“Уста ва Маргарита” “Итюрак” ва бошқа бир қатор асарлар муаллифи, рус адиби Михаил Булгаков, 
1921 йил—таниқли ўзбек адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мирмуҳсин,
1983 йил. Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби аъзоси Камолиддин Тожиевлар.

Top