00:21 / 03.05.2016
5499

ОАВ: самолёт бортидаги WiFi-тармоқнинг номи йўловчиларни қўрқитиб юборди

Австралиянинг Qantas авиакомпаниясининг Мельбурндан Перт шаҳрига рейси йўловчилардан бири самолёт бортида "Ташиб юриладиган портловчи қурилма" деб номланган WiFi-тармоқ борлигини аниқлагач, маълум муддатга ушланди. Воқеа оқибатида самолётнинг парвози террорчилик хавфи даражаси аниқлангунча бекор қилинди, деб ёзмоқда маҳаллий The West Australian нашри.

Баъзи йўловчиларнинг таъкидлашича, учувчилар парвознинг хавфсизлиги борасида бирор қарор қабул қилишдан аввал Мельбурн аэропорти хавфсизлик хизмати ходимлари билан боғланишларига тўғри келган.  

Ярим соатдан кейин WiFi-тармоқ йўқолиб қолган. Мақола муаллифининг тахминича, бундай тармоқнинг пайдо бўлишига аэропортга келганларнинг бирининг мобиль тармоғи сабаб бўлган бўлиши мумкин, чунки замонавий смартфонлар эгалари ўзлари мустақил равишда шахсий фойдаланиш учун интернетга кириш нуқталарини яратиб, уларни номлай оладилар. Бу тармоқнинг манбаси қидирилиши давом эттирилиши ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.  

Оқибатда самолёт 2 соатлик кечикиш билан ҳавога кўтарилган ва манзилга эсон-омон етиб олган.

Top